Сионистик режим армияси Ғазо секторига қарши ҳаво ҳужумини амалга оширди
(last modified Mon, 12 Nov 2018 12:39:45 GMT )
ноябр 12, 2018 17:39 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим армияси Ғазо секторига қарши ҳаво ҳужумини амалга оширди
    Сионистик режим армияси Ғазо секторига қарши ҳаво ҳужумини амалга оширди

Сионистик режим армиясининг қирувчи самолётлари Ғазо секторига қарата ҳаво ҳужумини амалга оширди. Икки нафар фаластинлик шаҳид бўлди.

Ғазо секторида Сионистик режимнинг махсус топшириқли кучлари томонидан амалга оширилган амалиёт вақтида «Изз ад-Дин ал-Қассам» бригадаси аъзоси саналган, ҲАМАС ҳарбий қўмондони Нур Барака шаҳид бўлди. Бу ҳақда Фаластиннинг Маъа ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, шунингдек олти нафар фаластинлик ҳам шаҳид бўлган.

Хабарларга кўра, фаластинликларнинг ўлимига оид маълумотлар Исроил Мудофаа армияси томонидан қайд этилган, ракеталар учирилиши тўғрисидаги сигналлар фонида келиб тушди.

Уларнинг маълумотларига кўра, 10та ракета учирилган. Қайд этилишича, Исроилнинг «Темир гумбаз» ҳаво мудофааси тизими икки маротаба тутиб олишни амалга оширган.