Баҳрайнликлар сохталаштирилган сайловларга қарши чиқишди
(last modified Tue, 20 Nov 2018 15:02:09 GMT )
ноябр 20, 2018 20:02 Asia/Tashkent
  • Баҳрайнликлар
    Баҳрайнликлар

Баҳрайннинг турли минтақалари халқи яна бир бор Ол Халифа режими томонидан ўтказилган сохталиштирилган сайловларни қоралаб, бу режимни ағдариш учун инқилобий ҳаракатлари доирасида кенг қамровли кўча намойишлари ўтказдилар.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича,  Баҳрайндаги турли минтақалари халқи ўтказган кўча- намойишларида  Ол Халифа режимига барҳам берилиши ҳамда халқ томонидан қўллаб қувватланаётган янги конституцияни қабул қилишга асосланган инқилобий ҳаракатларни давом эттиришни таъкидладилар.

Баҳрайннинг Аддия шаҳарчасида ҳам митинглар ўтказилди. Бу митингларда Ол Халифа режими кучлари ва халқ ўртасида тўқнашувлар ҳам юз берди.

Ол Халифа режимининг ёлланма кучлари  намойишларни бостириш учун қурол ва заҳарли газлардан фойдаландилар.

Ол Халифа режимининг эълонига кўра, бу мамлакатнинг парламент сайловлари жорий йилнинг 24 ноябрь куни ўтказилади, аммо аксарият баҳрайнликлар бу сайловларга бойкот эълон қилдилар.