Яман Арабистоннинг жиноятларига жавобан 4 ракетани Арабистон жанубига қарата отди
(last modified Thu, 22 Nov 2018 09:03:28 GMT )
ноябр 22, 2018 14:03 Asia/Tashkent
  • Яман Арабистоннинг жиноятларига жавобан 4 ракетани Арабистон жанубига қарата отди
    Яман Арабистоннинг жиноятларига жавобан 4 ракетани Арабистон жанубига қарата отди

Яман инқилоб олий комитети раисининг якшанба куни тарқатган хабарига кўра, Яман сулҳ тарафдори бўлиб, Саудия коалициясининг тажовузкорлик ҳаракатларини бартараф этишни кўзлайди.

Яман халқ кометити ва армияси чоршанба куни Саудия арабистони бошчилигидаги коалициянинг Яманга қарата олиб бораётган ҳужумларига жавоб қайтариш учун ушбу мамлакатнинг жанубидаги Асир вилоятида Арабистон ҳарбий позициясини бомбардимон қилди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман халқ комитетлари ва армиясининг маълум қилишича, маҳаллий ишлаб чиқарилган Зилзол -1 русумли 4 та баллистик ракета Асир вилоятидаги Саудия ҳарбийларининг позициясини нишонга олди. 

Ушбу ракета ҳужуми ортидан келиб чиққан талафотлар тафсилотлари ҳақида ҳанузгача маълумот тарқатилмаган. Яман инқилоб олий комитети раисининг якшанба куни тарқатган хабарига кўра, Яман сулҳ тарафдори бўлиб, Саудия коалициясининг тажовузкорлик ҳаракатларини бартараф этишни кўзлайди. 

Муҳаммад Али Ҳусий ўз баёнотида маълум қилишича, Яман БМТнинг Яман ишлари бўйича махсус вакили Мартин Гриффитснинг талабига биноан, Яманда тинчлик ўрнатилиш учун безпилот аппаратлари ва ракета ҳужумлари орқали амалга оширадиган ҳаракатларни барчасини тўхтатади. 

Ёрлиқ