Ироқнинг Мосел шаҳрида минглаб жасадлар топилди
-
Ироқнинг Мосел шаҳрида минглаб жасадлар топилди
Мосел шаҳрининг харобаларидан 4 минг 657 нафар жасад топилгани ҳақида хабар берилди
Ироқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил олий комиссияси Ироқ шимолидаги Найнаво вилояти маркази бўлмиш Мосел шаҳрининг харобаларидан 4 минг 657 нафар жасад топилгани ҳақида хабар берди. Ушбу шаҳар ИШИД террорчилари ишғолидан озод этилганидан кейин мазкур маълумотлар тарқалди.
Ироқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил олий комиссияси душанба кунги баёнотида маълум қилишича, Найнаво вилоятининг қутқарувчи ва мадад жамоаси ИШИД террорчилик гуруҳининг йўқ бўлганидан кейин ҳозирга қадар яъни 2018 йилнинг 6-ноябр кунига қадар 2 минг 665 нафар шахс ҳақида маълумотларни аниқлади.
Шунингдек, ушбу баёнотга асосан, 1992 нафар номаълум жасад ҳам Мосел шаҳрининг харобалари остидан топилган. Ироқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил олий комиссиясининг маълум қилишича, айни пайтда ерда кўмилган миналар, портловчи қурилмалар ва бошқа ҳарбий аслаҳалар ноҳарбий бўлган тинч аҳолининг ҳаётига хавф солмоқда.
Шунинг учун, Ироқ давлатидан ИШИД террорчиларидан қолган жанг қолдиқларини имкон қадар тезроқ бартараф этилиши сўралди.