Жулон теппаликлари аҳолиси Исроилнинг яҳудийлаштириш сиёсатларига қарши чиқишмоқда
(last modified Sun, 09 Dec 2018 09:05:45 GMT )
декабр 09, 2018 14:05 Asia/Tashkent
  • Жулон теппаликлари
    Жулон теппаликлари

Ишғол этилган Жулон теппаликлари аҳолиси яна бир марта Исроил томонидан бу минтақанинг яҳудийлаштирилишини қоралашди.

Сионистик режими 1967 йилда Суриянинг Қунайтара вилоятига тегишли Жулон теппаликларининг 1 минг 200 километр квадрат ҳудудларини  босиб олиб, 1981 йилда бу минтақаларни ишғол этиб олган сарзаминларига қўшишганди. Аммо Халқаро ҳамжамият бу минтақаларнинг  Исроил босиб олган ҳудудларга қўшилишини расман тан олмаган.

Суриянинг расмий ахборот агентлигига кўра, кеча Жулон теппаликлари аҳолиси  сионистик режимнинг  экинзорлар ва қишлоқ хўжалиги минтақаларида ҳаво турбиналарини тортиш лойиҳасига қарши чиқиб,  ушбу турбиналар Жулон аҳолисининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқариш жараёнига улкан зарар келтиради,  деб эълон этдилар.

Сиоинстик режим масъуллари  эса  Ал-Ҳафоир, Саҳито, Ал-Хаворит, Ал-Мусаннаъ, Ҳамо Ал-Маширафа ва Раъабна минтақаларида 52 ҳаво турбиналарни йўлга қўйиши билан Жулон теппаликларида яшайдиган сурияликларни бу минтақадан чиқариш учун янги лойиҳаларни тайёрлашган..