АҚШ: Вашингтон бундан кейин Башар Асадни қулатишни кўзламайди
Америка қўшма штатларининг Сурия ишлари бўйича махсус вакилига кўра, Вашингтон Сурия президенти Башар Асад давлатини тўнтаришга қаратилган чораларни тўхтатди
АҚШнинг Сурия ишлари бўйича махсус вакилига кўра, Вашингтон Сурия президенти Башар Асад давлатини тўнтаришга қаратилган чораларни тўхтатди.
Шунингдек, Жеймз Жефрий Атлантик институтидаги чиқишида шундай маълум қилдики, Сурия ҳукумати асосий ўзгаришларни бошламас экан, Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Сурияни қайта тиклаш жараёнини молиявий қўлламайди.
Американинг Сурия ишлари бўйича махсус вакили ўз нутқи давомида, исботланмаган айбловлар билан эронлик маслаҳатчиларнинг Суриядан чиқиб кетишини сўради.
Эрон ислом жумҳурияти АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳимоясида бўлган Суриядаги террорчи гуруҳларга қарши кураш учун, Сурия давлатининг расмий сўрови билан Дамашқ давлатига маслаҳатли ёрдамларини тақдим этиб келмоқда.