Сионистик режимнинг зўравонликларига бағишланган Араб Лигасининг йиғилиши бошланди
Қоҳиридаги Араб Лигаси қароргоҳида фаластинликларга қарши сионистик режимининг зўравонлик ҳаракатларини кўриб чиқиш мақсадидаги шошилинч йиғилиш иш бошлади.
Қоҳирадан Анатолий ахборот сайтининг хабар қилишича, Араб Лигаси бош котиби Саъид Абуали Қоҳирада бошланган бугунги йиғилишнинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида, Қуддусни босқинчи сионистик режимнинг пойтахти сифатида эътироф этилиши тўғрисида огоҳлантирди.
Абуали шунингдек Фаластин армонларини илгаригидек Араб Лигасига аъзо давлатларнинг энг муҳим ва асосий мавзуси эканлигига тўхталиб, Фаластин миллатининг муқовимат ҳаракатларини кучайтиришда ушбу Лиганинг таъсирчан ролини таъкидлади.
Араб Лигаси мазкур йиғилишда шунингдек ўз элчихоналарини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш қарорига келган Бразилия ва Австралия давлатларини огоҳлантирди.