Нетаняҳу Сурияга қарши ҳужумларини давом эттиришни таъкидлади
(last modified Mon, 24 Dec 2018 07:27:25 GMT )
декабр 24, 2018 12:27 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу
    Нетаняҳу

Сионистик режим бош вазири Исроил армиясининг Сурияга қарши ҳужумларини давом эттиришини таъкидлади.

Ливаннинг Алмаёдин телеканали тарқатган хабарга кўра, кеча  сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўз сўзларида, АҚШ давлати Суриядан ўз ҳарбийларини чиқарганидан кейин ҳам Исроил режимининг Сурияга нисбатан  сиёсатлари  ўзгармаганига тўхталиб, лозим бўлганда, Тел-Авив Сурияга қарши амалиётларини янада кучайтириши мумкин,  деб эълон қилди.

Сионистик режим бош вазири шунингдек, турли жабҳаларда,  хусусан хавфсизлик, амалиётлар ва маълумотлар заминасида АҚШ билан ҳамкорликларини давом эттиришини қўшимча қилди.

Сионистик режим ҳар доим  террорчиларни қўллаб- қувватлаш мақсадида, Сурия армияси позицияларини нишонга олмоқда.