Сионистик режим парламенти тарқатиб юборилади
(last modified Thu, 27 Dec 2018 09:07:59 GMT )
декабр 27, 2018 14:07 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим парламенти тарқатиб юборилади

Кеча сионистик режим парламентнинг тарқатиб юборилиши ва муддатидан илгари сайлов ўтказилишини маълум қилди.

Бундан олдин душанба куни сионистик режим кабинетидаги коалиция раҳбарлари  режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу кабинетидаги коалицияни сақлаш масаласига келиша олмаганини маълум қилишганди.

Шу билан бирга сионистик режим ОАВ-и режим парламентининг тарқатилиши ва муддатдан илгари сайловлар ҳам келаси йилнинг апрель ойида ўтказилиши ҳақида хабар қилишди.

Ишғол этилган сарзаминларда ўтказилган сўнгги ижтимоий сўровлар  сионистлардан 52 фоизи  Бинямин Нетаняҳунинг бу режим бош вазири лавозимида қолишига зид эканлигидан далолат бермоқда.

 Сионистик режим коалицияси кабинетидаги бир -бирига зид қарашлар ва ихтилофларнинг асли сабаби эса,  бу режимнинг Ғазо бўлгасига қарши уюштирган сўнгги ҳужумларида ва икки томон ўртасида оташкесим жорий қилишдаги мувафаққиятсизлиги, ҳамда режимнинг уруш вазири ва молия вазирининг  истеъфо бергани эканлиги эълон этилмоқда.

Ёрлиқ