Сурия армияси Манбиж шаҳрига кириб борди
Сурия Қуролли кучларининг Бош қӯмондони мамлакат армияси бӯлинмаларининг Манбиж шаҳрига кириб бориб, унда мамлакат байроғини ӯрнатгани ҳақида хабар берди.
САНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Сурия Қуролли кучларининг Бош қӯмондони мамлакатнинг ҳар бир қарич ерига давлат ҳокимиятини ӯрнатиш ҳақидаги берган ваъдасига амал қилаётганини таъкидлаб, шаҳар аҳолисининг илтимоси билан мамлакат армияси бӯлинмаларининг Манбиж шаҳрига кириб борганини эълон қилди.
Туркиянинг Сурия шимолидаги курдлар яшайдиган минтақаларга ҳужум уюштириш ҳақидаги таҳдидлари ортидан Халқ ҳимоячилари бӯлинмалари (YPG) марказининг қӯмондони ӯз баёниясида бу курдларнинг юрт, чегара ва фуқаролик жиҳатидан Сурияга тааллуқли эканликларини таъкидлаб, Сурия армиясидан Манбиж минтақасига кириб бориб, шаҳар аҳолисини Туркия тажовузидан ҳимоя қилишга чақирди.
Эслатиб ӯтамиз, Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдуған 12 декабр куни армияси яқин кунларда Фрот дарёсининг шарқий қисмида амалиётларни бошлаши ҳақида гапирган эди.