Нетаняҳуга қарши суиқасд уюштирилди
Кеча сиоинстик режим бош вазири Ҳайфо минтақасининг Кесория маҳалласида жойлашган ўз манзили яқинида унга қарши уюштирилган суиқасддан омон қолди.
Фаластин маълумотлар марказининг хабар қилишича, сиоинстик режим телевидениясининг иккинчи канали ёш бир йигит "мен Нетаняҳуни қатл этаман" деган шиор билан Нетаняҳу манзилига ҳужум қилгани ва унинг бақириқ- чақириқлари ҳодиса гувоҳларини қўрқув ва ваҳимага солганини эълон қилди.
Нетаняҳунинг тан соқчилари ва манзилини қуриқлайдиган ҳарбий гуруҳ ҳужумчи йигитни қўлга олишга ҳаракат қилганида у сумкасида портловчи модда борлиги ва ҳарбийлар яқинлашганида портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. Натижада ҳужум қилмоқчи бўлган шахснинг қўлга олингани ва ҳодиса юзасидан тергов давом этаётгани айтилади.
Сионистик режимда ўтказилган янги ижтимоий сўровлар асосида сионистларнинг 52 фоизи Нетаняҳу сиёсатларидан норози бўлиб, унинг истеъфога кетишини истайдилар.