БМТ озиқ-овқат дастури: 20 миллион яманлик очарчиликка дуч келган
(last modified Sun, 30 Dec 2018 07:02:08 GMT )
декабр 30, 2018 12:02 Asia/Tashkent
  • БМТ озиқ-овқат дастури: 20 миллион яманлик очарчиликка дуч келган
    БМТ озиқ-овқат дастури: 20 миллион яманлик очарчиликка дуч келган

БМТнинг озиқ-овқат бўйича халқаро дастури шанба куни Яман вазиятини фожеали деб атади ва 20 миллион яманликлар озиқ-овқат етишмовчилигига учраган деб маълум қилди. 

Бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат бўйича халқаро дастури шанба куни Яман вазиятини фожеали деб атади ва йигирма миллион яманликлар озиқ-овқат етишмовчилигига учраган деб маълум қилди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТнинг озиқ-овқат бўйича халқаро дастурининг директорига кўра, Яман халқи озиқ-овқат тақчиллигига дуч келган. 

Шунингдек, БМТнинг озиқ-овқат бўйича халқаро дастурининг директори яқинда ҳам 18 миллион яманликка очарчилик таҳдид қилаётганини айтган эди.  

Девид Бислий Яман урушини тўхтатишни таъкидлаб, Ямандаги шифохоналарнинг ҳолати аянчли эканлигини қайд этиб ўтган эди. БМТнинг Ямандаги гуманитар ишлар бўйича кординатори Лиз Гранди ҳам яқинда, ўз чиқишида Ямандаги жанг давом этгудек бўлса, бутун мамлакат бўйлаб очарчилик ҳукм суради деб огоҳлантирган эди.