Қайтиш ҳаққи эътирозининг 43-жума кунида 43 нафар яраланди
(last modified Sat, 19 Jan 2019 08:49:17 GMT )
Январ 19, 2019 13:49 Asia/Tashkent
  • Қайтиш ҳаққи эътирозининг 43-жума кунида 43 нафар яраланди

Фаластин Соғлиқни Сақлаш вазирлиги жума куни Ғазо секторида "Қайтиш ҳаққи" эътирозларининг 43 -чи жума кунида 43 нафар фаластинликлар тан жароҳатлари олганларидан хабар берди.

Ал-Олам ахборот агентлигининг хабарига кўра, Фаластин Соғлиқни Сақлаш вазирлиги яраланганлар орасида 2 нафар журналист ва 3 нафар қутқарувчилар ҳам бор,-дея эслатиб ўтди. 

Сионистик режим ҳарбийлари фаластинлик эътирозчиларни бостириш жараёнида ўқ отар қуроллар, кўз ёш оққузувчи ва зарарли газлардан ҳам фойдаланишди. 

Тинч йўлда ўтказилган "Қайтиш ҳаққи" эътирозли кўча намойишлар "Ер куни" муносибати билан ўтган 30 март ойидан бери Ғазо секторида бошланган ва ҳалигача давом этмоқда. 

30 мартдан бошлаб ҳозирги кунгача эътирозли ушбу кўча намойишларда камида 255 нафар фаластинликлар шаҳид бўлишди ва 26 минг нафар фаластинликлар эса тан жароҳатлари олишди.