Исроиллик генерал Сурия армиясининг мудофаа қудратини тан олди
(last modified Thu, 24 Jan 2019 15:10:25 GMT )
Январ 24, 2019 20:10 Asia/Tashkent
  • Исроиллик генерал Сурия армиясининг мудофаа қудратини тан олди

Сионистик режим армиясининг собиқ генерали Сурия армиясининг ҳарбий қудрати ва мудофаа потенсиалини эътироф этди.

Исроил режими телевидениясининг 7 -чи канали  Исроил армиясининг собиқ генерали Яъқуб Амидор Сурия давлатини Тел-Авив аэропортларини нишонга олишга асосланган таҳдидига кўрсатган аксиламалида, Сурия армияси ушбу таҳдидини амалга оишириш кучига эгадир деб таъкидлади.

БМТдаги Суриянинг доим намояндаси Башор Жаъфарий  сионистик режим армияси томонидан Дамашқ халқаро аэропортига берилган авиазарбалари ортидан Сурия армиясининг Тел-Авив аэропортини бомбардимон этишини эҳтимоли бор деб эълон этди.

Айтиш жоиздирки душанба куни сиоинстик режим қирувчи самолётлари Сурия пойтахти Дамашаққа авиазарбалар берди.

 Сурия ОАВига кўра, мамлакатнинг ҳаво ҳужумларига зид радар системаси  сиоинстик режим қирувчи самолётларининг бир нечта ракеталарини нобуд этишга муваффақ бўлган.

Ёрлиқ