"Қайтиш ҳаққи" кўча- намойишларининг 45 жумасида 32 фаластинлик жароҳат олди
феврал 02, 2019 15:22 Asia/Tashkent
Кеча Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ғазо бўлгасида ўтказилган " Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларининг 45 жума кунида 32 фаластинликларни жароҳатлангани ҳақида хабар қилди.
Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, кеча " Фаластинлик асирлар ёлғиз эмаслар" унвони остида ўтказилган " Қайтиш ҳаққи" кўча -намойишлари ўтказилди.
Айтиш жоиздирки " Қайтиш ҳаққи" осойишта мақсаддаги кўча -намойишлар ўтган йилнинг 30 март " Ер куни" муносабати Ғазо бўлгасида бошланиб, илгаригидек давом этмоқда.
Ҳозиргача бу намойишлар жараёнида сионистик режим ўқидан 260 фаластинлик шаҳид бўлиб, 27 минг нафар ҳам жароҳатланган.