Ол Сауд режимининг бир ой давомидаги ҳужумларида 82 яманлик қурбон бўлди
феврал 03, 2019 13:09 Asia/Tashkent
Кеча Яман қуролли кучлари наттоғи тарқатган хабарида, ўтган бир ой давомида Ол Сауд режим коалицияси авиазарбаларида 82 нафар яманлик қурбон бўлганини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Яман армияси наттоғи Яҳё Ас-Сареъ ўз сўзларида Яманга қарши Ол Сауд бошчилигидаги коалициянинг январь ойидаги ҳужумларида 82 нафар ҳалок бўлиб, 123 нафар жароҳат олди деб қўшимча қилди.
Яҳё Ас-Сареъ ўз сўзларида Ол Сауд режими кунида 30 марта Яман ҳудудларини бомбардимон этаётганига тўхталиб, Ал-Ҳудайда минтақасидаги оташкесимни эълон қилишидан бери, Ол Сауд ва унга қарашли кучлар 4 минг 621 марта оташкесимни бузган деб эълон этди.