Фаластиндаги Вақф вазирлиги сионистик режимни огоҳлантирди
(last modified Mon, 04 Feb 2019 09:47:12 GMT )
феврал 04, 2019 14:47 Asia/Tashkent
  • Фаластиндаги Вақф вазирлиги сионистик режимни огоҳлантирди

Фаластиндаги Вақф ва диний ишлар вазирлиги Байтулмуқаддасни яҳудийлаштириш учун сионистик режим лойиҳалари тўғрисида огоҳлантирди.

Фаластиннинг маълумотар марказининг хабар қилишича, якшанба куни Фаластиндаги Вақф ва диний ишлар вазирлиги босқинчи сионистлар январь ойида 100 мартадан ортиқ фаластинликларнинг диний марказлари ва муқаддас маконларига ҳужум қилиб бу маконлар масъуллари ва ишчиларини калтаклашган деб эълон қилди.

Мазкур хабар асосида сионистик режим ҳарбийлари январь ойида  Масжидулақсо маркази раиси Умар Алкесвонийни ҳам калтаклаганлар.

Фаластиндаги Вақф вазирлиги январь ойида сионистик режим армияси  Алхалилдаги Ҳазрат Иброҳим ҳарамида 47 марта азон беришнинг олдини олишга ҳаракат қилган.

Ёрлиқ