Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Tue, 05 Feb 2019 09:21:36 GMT )
феврал 05, 2019 14:21 Asia/Tashkent
  • Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида фаластинлик шаҳид бўлди

Кеча сионистик режим ҳарбий кучларининг ўқидан Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи шимолида фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи шимолидаги Женин шаҳри Ажжамла минтақасининг хавфсизлик маркази яқинида сионистик режим ҳарбийлари фаластинлик 19 яшар йигит Абдуллоҳ Тулобани ўққа тутдилар.

Сионистик режим  ҳарбийлари эса фаластинлик ёш йигит  хавфсизлик марказга ҳужум қилишни мақсад этганди деб иддао қилди.

Сионистик режим ҳарбий кучлари  ҳар куни турли баҳоналар билан Фаластиннинг мазлум халқига ҳужум қилиб улардан  айримларини шаҳид баъзилари қўлга олади.

Ёрлиқ