Қатар футбол термасини ҳимоя қилгани учун БАА фуқароси қўлга олинди
Қатар ва Бирлашган Араб амирликлари ўртасидаги сиёсий кескинликларни давом этиши ортидан, БАА масъуллари Қатар футбол терма жамоасини қўллаб- қувватлагани учун асли БААлик бўлган шахсни қўлга олишди.
Аррой газетасига таяниб, Алолам телеканалининг хабар қилишича, 2019 -чи йилги Осиё кубогида Қатар миллий терма жамоасини чепионлигидан БАА ни норози бўлгани ортидан бу мамлакат полицияси Англия фуқаролигини олган БААликлардан бирини Қатар терма жамоасини қўллаб- қувватлашда айблаб,қўлга олди.
Ушбу футбол мухлиснинг Қатар ва БАА терма жамоаси беллашувида Қатар терма жамоаси футбол кийимини кийгани, БААликларни қаттиқ ғазаблантирган. Хабарда айтилишича, қўлга олинган футбол мухлиси жаримага тортилиб ҳатто қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.