Исроил телебошловчиси: Исроил режими ўз ҳарбийларини йиртқичга айлантирган
(last modified Mon, 18 Feb 2019 10:38:04 GMT )
феврал 18, 2019 15:38 Asia/Tashkent
  • Исроил
    Исроил

Сионистик режим телебошловчиларидан бири, бу режим ҳарбийларни афтида инсон бўлган йиртқич ва ваҳший деб эълон этди.

Эроннинг талабалар ахборот агентлигининг-ИСНО тарқатган хабарига кўра, Исроил режими 13-чи  телеканалининг телебошловчиларидан бири  қамоқда қўллари боғланган фаластинлик ёшларга ҳужум қилиб, уларни калтаклаган 5 нафар исроиллик ҳарбийларга нисбатан чиқарилган айбловга тегишли хабарларга тўхталиб,  сионистик режим ўз ҳарбийларини йиртқичлар, ваҳший ва золим кимсаларга айлантирмоқда деб эълон қилди.

Шу ҳолда сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу   ушбу бошловчи сўзларига қарши иддаолари Твиттер саҳифасида,  исроиллик ҳарбийлар билан фахрланиши ва телебошловчи изҳоротини маҳкум қилди.

 Хабарларга кўра,  сионистик режим ҳарбийлари томонидан асирликка олинган фаластинликлардан аксарияти қаттиқ қийноққа солинади ва ҳатто жинсий тажовузга дучор бўлишади.