феврал 19, 2019 17:53 Asia/Tashkent
  • Иордания Масжидул Ақсо эшикларининг Сионистик режим томонидан ёпиб қўйилишини қоралади
    Иордания Масжидул Ақсо эшикларининг Сионистик режим томонидан ёпиб қўйилишини қоралади

Иордания Сионистик режимнинг Масжидул Ақсо эшикларини Фаластинликлар учун ёпиб қўйишга қаратилган кескин чораларининг хатарли оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Иордания Вақф ва муқаддас жойлар ишлари бўйича вазир Абдунносир Абулбасл Сионистик режимнинг Масжидул Ақсо эшикларини Фаластинликлар учун ёпиб қўйишга қаратилган кескин чораларининг хатарли оқибатлари ҳақида огоҳлантирди ва кескин қоралади.  

Иордания Вақф ва муқаддас жойлар ишлари бўйича вазирининг таъкидлашича, Сионистик режим томонидан олиб борилаётган мазкур ҳаракатлар Масжидул Ақсонинг ҳимоячиларининг иродасини синдира олмайди.

Муқаддас масжидни ҳимоя қилиш, ушбу юртда ҳар бир мусулмонга вожиб ҳисобланади. Мусулмонлар Масжидул Ақсони ҳимоя қилишлари учун ҳаракат қилишлари керак. 

Ёрлиқ