Сионистлар ўқидан яна икки нафар фаластинлик йигит шаҳодатга етди
(last modified Mon, 04 Mar 2019 10:08:39 GMT )
март 04, 2019 15:08 Asia/Tashkent
  • Сионистлар ўқидан яна икки нафар фаластинлик йигит  шаҳодатга етди

Иодарния дарёсининг ғарбий қирғоғида икки нафар фаластинлик сионистик ҳарбийлар томонидан шаҳодатга етказилди.

Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, сионистик режим армияси бугун  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида бир неча нафар фаластинликлар автомобил билан ушбу режимнинг ҳарбийларига ҳужум қилишди. Натижада  исроиллик ҳарбийлар уч нафар фаластинликларга қарата ўқ отишдиким, улардан икки нафари шаҳид бўлиб, бир нафари эса ярадор бўлди,-деб эълон қилди. 

Сионистик режим армияси фаластинликлар автомобили билан тўқнашган ушбу режим ҳарбийларининг аҳволи ҳақида шарҳ-изоҳ бермади. Ишғолий сарзаминларда исроиллик ҳарбийларнинг жиноятларига жавобан фаластинликлар муқовимат кўрсатишмоқда. 

Ғазо секторининг шимолидаги Фаластин исломий муқовимат ҳаракатининг бир нечита кўзатув пунктларига сионистик режим қирувчи самолётларининг ҳужумидан кейин бир неча соат ўтгач фаластинлик ушбу икки ёш йигит шаҳид бўлди.   

Ёрлиқ