март 13, 2019 11:48 Asia/Tashkent
  • Сионист ҳарбийлар ҳужумида бир нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва ўнлаб инсонлар ярадор бўлди
    Сионист ҳарбийлар ҳужумида бир нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва ўнлаб инсонлар ярадор бўлди

Сионист ҳарбийларининг Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Селфият шаҳрига қарши олиб борган ҳарбий ҳаракатларида бир нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва яна бир қанча инсонлар оғир тан жароҳати олишди. 

Фаластин ахборот маркази тарқатган хабарга кўра, Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз баёнотида маълум қилишича, фаластинлик ўсмир Муҳаммад Жамил Шоҳин сешанба куни Сионист ҳарбийларининг Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Селфият шаҳрига қарши олиб борган ҳарбий ҳаракатларида шаҳид бўлди ва яна камида 40 нафар инсон ярадор бўлди. 

Шунингдек, Исроил ҳарбийлари яна бир фаластинлик ўспирин Ёсир Фавзий Шувайкини ҳам сешанба куни Халил шарқида отиб шаҳид қилишди. 

Фаластинликлар ва Исроил ҳарбийлари ўртасидаги кескинликлар Сионистларнинг сўнги кунлардаги Масжидул Ақсога қарши олиб борган тажовузлари ортидан шиддатли тус олди.

Ёрлиқ