Ироқда язидийларнинг 9 -та умумий қабристони топилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i44439-Ироқда_язидийларнинг_9_та_умумий_қабристони_топилди
Ироқнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси, ИШИД террорчи гуруҳи томонидан Ироқнинг Найнаво вилояти Санжор минтақасида қатл этилган язидийларнинг 9 умумий қабристонини топилгани ҳақида хабар қилди.
(last modified 2025-11-06T04:42:52+00:00 )
март 18, 2019 13:53 Asia/Tashkent
  • Ироқда язидийларнинг 9 -та умумий қабристони топилди

Ироқнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси, ИШИД террорчи гуруҳи томонидан Ироқнинг Найнаво вилояти Санжор минтақасида қатл этилган язидийларнинг 9 умумий қабристонини топилгани ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  кеча қатл этилган язидийларнинг умумий қабристонларини кашф этиш бўйича гуруҳ аъзоси Абдулвоҳид Алҳалафий чиқарган баёниясида ҳозирагча Санжор минтақасида 76 умумий қабрлар  топилган деб эълон қилди.

Алҳалафий шунингдек,  умумий кабристонлардан бирини очилгани ва  қурбонлар жасадларини текшириш жараёнини бошланганини таъкидлади.

ИШИД террорчи -такфирий гуруҳи  2014 -чи йилнинг июн ойида Ироқ ҳудудларига қарши кенг -қамровли ҳужумларининг биринчи  кунларида язидийларнинг  1 минг 293 нафар эркаклар, аёллар, болалар ва қариларини қатл этганди.

БМТ ҳисоботига кўра,  4 йил ўтиб бориши билан ҳалигача  3 минг 83  язидий болалар улар жумласидан 427 нафар қизлари илгаригидек ИШИД террорчи гуруҳи асоратида қолмоқда.