март 22, 2019 14:17 Asia/Tashkent

Ироқнинг Дажла дарёсида паромни ҳалокга учрагани оқибатида 100 нафардан ортиқ инсонларни қурбон бўлгани ортидан бу мамлакатда 3 кунлик умумий мотам эълон этилди.

Кеча Ироқнинг Дажла /Тигр/ дарёсида ҳаракта қилаётган паромнинг ҳалокатида 100 дан ортиқ ироқликларни қурбон бўлиши ортидан мамлакат бош вазири бутун Ироқда  3 кунлик мотам эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий телевидения орқали тарқатган баёнотида,  бу ҳодисада қурбн  бўлган инсонларнинг аҳл-оилаларига ҳамдардлик билдириб, мамлактада 3 кунлик умумий мотам эълон қилди.

Эрон ислом жумҳурияти ТИВ-и наттоғи ҳам  Дажла /Тигр/ дарёсида пармони чўкиб кетиши оқабатида 100 дан ортиқ ироқликларни қурбон бўлгани муносабати билан Ироқ халқи ва давлатига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Айтиш керакки кеча Ироқнинг Дажла дарёсида ўнлаб одамлар минган паромни қўкиб кетиши оқибатида 100 нафардан оритқ ироқликлар  қурбон бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ироқ халқи ва президентига таъзия билдирди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича,Шавкат Мирзиёев Тигр дарёсида паром чўкиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Ироқ президенти Барҳам Аҳмад Солиҳга самимий ҳамдардлик билдирди.

 

 

Ёрлиқ