Сионистик режими фаластинлик асирлар қўйган шартларни қабул қилишга мажбур бўлди
(last modified Tue, 16 Apr 2019 10:17:32 GMT )
апрел 16, 2019 15:17 Asia/Tashkent
  • Сионистик режими фаластинлик асирлар қўйган шартларни қабул қилишга мажбур бўлди

Сионистик режим қамоқхоналаридаги фаластинлик асирларнинг 8 кун давомидаги очлигидан кейин, бу режим қамоқхоналари ташкилоти уларнинг талаблари ва шартларини қабул қилди.

Фаластндаги маълуотлар марказнинг хабар қилишича, кеча фаластинлик асирларнинг маълумотлар идораси чиқарган баёниясида, фаластинлик асирлар ва сионистик режим қамоқхоналари ташкилоти ўртасидаги келишув ҳақида хабар бериб, Исроил режими очлик эълон қилган барча фаластинлик асирлар шартларини қабул қилди деб эълон этди.

Фаластинлик асирлар, қамохоналарда умумий телефлар қўйилиши, телефондаги тўсиқлар ва  ўз қариндошлари ва яқин кишилари билан мулоқот қилишдаги тўсиқларни бекор этилишини талаб қилишганди.

Айтиш керакки 7 апрель куни сионистик режим  қамоқхоналаридаги фаластинлик асирларнинг 400 нафардан ортиғи қамоқхоналарда асирларга нисбатан ноинсоний муносабатлар, ҳамда қамоқхоналардаги оғир вазиятга эътироз билдириб, очлик эълон қилишганди.

 

Ёрлиқ