Фаластинликлар Ғазза бӯлгасидаги "Қайтиш ҳаққи" намойишларида фаол қатнашишга даъват қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i45046-Фаластинликлар_Ғазза_бӯлгасидаги_Қайтиш_ҳаққи_намойишларида_фаол_қатнашишга_даъват_қилинди
Қайтиш ва Ғазза бӯлгаси қамалига барҳам бериш миллий қӯмитаси фаластинликларни бугунги намойишларда фаол қатнашишга даъват қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
апрел 26, 2019 19:03 Asia/Tashkent
  • Фаластинликлар Ғазза бӯлгасидаги

Қайтиш ва Ғазза бӯлгаси қамалига барҳам бериш миллий қӯмитаси фаластинликларни бугунги намойишларда фаол қатнашишга даъват қилди.

Қайтиш ва Ғазза бӯлгаси қамалига барҳам бериш учун эътирозли намойишларни ташкил қилиш    миллий қӯмитаси ӯзининг бу баёнотида  фаластинликларни "Миллий бирдамлик ва иккиёқламаликка барҳам бериш жумаси"  шиори остидаги бугунги эллик олтинчи эътирозли намойишда фаол қатнашишга даъват қилди.

Эслатиб ӯтамиз, сионистик режимнинг босқинчиликларига барҳам бериш ва Ғазза бӯлгаси қамалини тугатиш мақсадидаги "Қайтиш ҳаққи" эътирозли намойишлари 2018 йилнинг 30 март кунидан бошланган. Шу вақтгача бу намойишларда қатнашган 270 нафар фаластинлик сионистик режим ҳарбийларининг ӯқидан шаҳид бӯлиб, минглаб кишилар мажруҳ бӯлишди.