Яманда очликдан 5 нафар аёл ва бир кекса эркак вафот этди
(last modified Fri, 10 May 2019 13:44:50 GMT )
май 10, 2019 18:44 Asia/Tashkent
  • Яманда очликдан 5 нафар аёл ва бир кекса эркак вафот этди

Яман манбалари очлик ҳамда дори маҳсулотларининг йўқлиги туфайла Алҳудайда вилоятида 5 нафар аёл ва бир кекса эркакни ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлашди.

Сабонет сайтининг бугунги хабарига кўра, ўтган 24 соат давомида Ямандаги Алҳудайда вилоятида дорининг йўқлиги ҳамда очликдан 5 нафар аёл ва бир кекса шахс вафот этган.

Шу ҳолда Ол Сауд режими бошчилигидаги тажовузкор коалиция жангарилари миномет билан 17 марта Алҳудайда вилояти атроф теварагини нишонга олди.

Бундан ташқари Алҳудайда вилоятидаги Аттаҳито туманининг Алфарас минтақасига қарши Ол Сауд режими ва БАА коалицияси ҳужумларида бир нафар кекса аёл қурбон бўлиб яманлик болакай жароҳат олди.

Аммо ўтган йилнинг декабридан бери Швецияда Риёд режими ва Яман делегациялари учрашувида томонлар  Алҳудайда вилоятида оташкесим ўрнатиб, БМТ ва бошқа Халқаро ташкилотларни миллионлаб яманликга озиқ -овқат ва дорилар етказиб бериши учун шароит муҳайё қилишга келиша олишганди. Аммо уша вақтдан бери Ол Сауд бошчилигидаги коалиция Яманнинг Алҳудайда аэропортини бомбардимон этиб келмоқда.

Айни ҳолда Яманда 2 миллиондан ортиқ болалар очликдан ранж чекишмоқда ва уларнинг 400 минг нафари очликдан вафот қилишларининг эҳтимоли бор.

Ёрлиқ