Сурияда сионистик режим ҳарбий учоғи уриб туширилди
(last modified Tue, 13 Sep 2016 14:05:55 GMT )
сентябр 13, 2016 19:05 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси сионистик режимнинг битта ҳарбий учоқи
    Сурия армияси сионистик режимнинг битта ҳарбий учоқи

Сурия армиясининг ҳаво ҳужумларига зид системаси бу мамлакат ҳаво ҳудудларида сионистик режимнинг битта ҳарбий учоқи ва яна битта учувчисиз учоғини уриб туширишди.

Суриянинг Алахбория телеканали хабарига кўра,  бу мамлакат армияси ва қуролли кучлари қўмондонлиги  чиқарган баёнотида, бугун эрта тонгда  Сурия армияси базасига ҳужум қилиш мақсадида мамлакат ҳаво ҳудудларини бузган сионистик режим ҳарбий учоғи  Сурия армияси ҳаво ҳужумларига зид системаси томонидан Қунайтара минтақаида уриб туширилди деб эълон қилди.

Сурия давлат армияси шунингдек  мазкур минтақада  сионистик режим армиясига тегишли яна бир учувчисиз учоқни уриб туширлганлиги ҳақида хабар тарқатди.

Сурия давлат армияси қўмондонлиги баёнотида шунингдек,  сионистик режим армияси  Суриянинг Қунайтара минтақасида қаттиқ мағлубиятга учраган террористларга ёрдам бериш ва уларга янги руҳия бериш мақсадида Сурия ҳаво ҳудудларини бузишмоқда.

Олдинроқ ҳам сионистик режим ҳарбий учоқлари Суриянинг Жулон теппаликларидаги бу мамлакат армияси марказларини нишонга олишганди.