май 16, 2019 14:49 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими армиясининг авиазарбаларида Яман пойтахтида 4 нафар бола қурбон бўлди

Ол Сауд режими бошчилигадиги коалициянинг Яман пойтахти Санъо шаҳрига уюштирган сўнгги ҳужумларида 4 нафар бола қурбон бўлиб, ўнлаб киши жароҳат олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Яманнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ол Сауд  режими  армиясининг Санъо шаҳридаги Ар-Работ минтақасига берган авиазарбаларида 4 нафар бола қурбон бўлиб, бир гуруҳ инсонлар жароҳат олди деб эълон қилди.

Ол Сауд режими бошчилигидаги коалициян қирувчи самолётлари томонидан Санъо шаҳрининг Ар-Рақос маҳалласини нишонга олинганида бир оиланинг барча аъзолари қурбон бўлган.

Яманнинг Ал-Масира телеканалинига хабар қилишича,  Ол Сауд режими армиясининг аивазабарларида Саънодаги бир қатор бинолар вайрон этилган. Тез тиббий хизмат ёрдами ва кўнгилли шахслар вайроналар остидан  жасадларни олиб чиқишмоқда.

Ёрлиқ