май 21, 2019 13:28 Asia/Tashkent
  • Яманнинг учувчисиз учоқларининг ҳужумида Арабистоннинг Нажрон шаҳри аэропортида ёнғин юз берди

Ямандаги ҳарбий манбалар Арбистоннинг Нажрон шаҳри аэропортини Яман учувчисиз учоқлари томонидан нишонга олинганида ёнғин содир бўлганини эълон қилишди.

Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича, Ямандаги ҳарбий манбалар Араистониннинг Нажрон аэропортида катта ёнғин содир бўлганини маълум қилишди.

Ал-Олам телеканали ҳам  Яман армиясива халқ кўнгилли кучларининг учувчисиз учоқлари бўлинмаси манбаига таяниб,  "Қосиф Ко 1" учувчисиз учоғи билан Арабистоннинг Нажрон шаҳридаги аэропортнинг қурол-яроқ омбори нишонга олинди ва   ката ёнғин юз берди деб эълон этди.

Арабистонга тегишли Алҳадс телеканали ҳам  Ямандаги Ансоруллоҳ гуруҳининг учувчисиз учоқлари томонидан Нажрон шаҳридаги ўта муҳим ва нозик марказлардан бирига ҳужум қилингани тасдиқлади.

Ёрлиқ