май 28, 2019 14:34 Asia/Tashkent

" Қайтиш ҳаққи" кўча- намойишларини ташкил қилувчи олий делегация мазкур намойишларнинг 60 -чи кунини "Халқаро Қуддус куни" дея номлаш қарорига келди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, " Қайтиш ҳаққи"  кўча намойишларини ташкил қилувчи олий делегацияси  Фаластин халқини  " Халқаро Қуддус куни" дея номланган келаси жума кунидаги кўча намойишларда кенг- қамровли қатнашишга даъват этди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро Қддус куни кўча намойишлари жорий йилнинг 31 май куни Фаластин ва Эрон ислом жумҳуриятидан ташқари дунёнинг турли мамлакатларида бўлиб ўтади.

Дунёнинг турли мамлакатлардаги мусулмон халқларни ирқпараст сионистик режим сиёсатларига нисбатан  нафратини билдиришлари учун Исломий Эрон асосчиси Имом Хумайний /р.а/ томонидан Муборак Рамазон ойининг энг сўнгги жума куни Қуддус куни дея номланганди.

"Қайтиш ҳаққи" кўча намойишлари ўтган йилнинг 30-чи март кунида сионистик режим босқинчилигини тўхтатиш ва Ғазо сектори  қўршовига барҳам бериш мақсадида бошланганди.

Ёрлиқ