июн 13, 2019 12:20 Asia/Tashkent

Уммон мамлакати маҳаллий манбалари, Уммон денгизи сувларида иккита портлаш овози эшитилгани ҳақида хабар бердилар.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, Уммон маҳаллий ОАВ томонидан тарқатилган маълумотларда бу мамлакат сувларида иккита нефт танкерида портлаш юз берганини тасдиқлашди.

Покистоннинг маҳаллий манбалари ҳам юз берган икки портлаш овозини эшитилганини таъкидлаб, Уммон денгизида иккита нефт ташувчи кемаларга ҳужум уюштирилганини эълон этди.

Айрим бошқа  манбалар  нефт ташувчи икки кема ишчилари ва ва хизматчилари Уммон ва Покистон портларидан кўмак сўраганини хабар қилишмоқда.

Ҳозиргача ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни зиммага олгани йўқ.

Ёрлиқ