БМТ: Яман халқи тарихдаги энг оғир инсоний фожеага дучор бўлган
(last modified Tue, 18 Jun 2019 08:53:09 GMT )
июн 18, 2019 13:53 Asia/Tashkent
  • БМТ: Яман халқи тарихдаги энг оғир инсоний фожеага дучор бўлган

Кеча Инсонпарварлик ишларидаги БМТ Бош котиби ўринбосари Яман мамлакатини тарихдаги энг буюк инсоний фожеага гирифтор бўлиб қолганини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Mark Lowcock ўз сўзларида, эндиликда Яман халқининг ярими иснонпарварлик ёрадмларга эҳтиёж сезмоқда деб айтди.

 У ўз сўзларида  БМТ ташкилоти Ямандаги инсоний бўҳронларга қарши кураш учун 4,2 миллиард долларга маблағга эҳтиёжи бор деб қўшимча қилди.

Ўтган ҳафта БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти тарқатган ҳисоботида  Ямандаги ўта оғир ва фожеали вазиятга тўхталиб, Яманда ҳар икки соат ичида бир нафар она ва 6 чақалоқ дунёда кўз юмади деб эълон этганди.

БМТга қарашли Халқаро озиқ- овқат дастури ҳам яқинда тарқатган ҳисоботида,  Ямандаги бўҳрони жуда қийин ва афсусланари эканлигини таъкидлаб,  бу мамлакатнинг 18 миллион фуқароларини озиқ-овқат камчилигидан ранж чекаётганини маълум этди.

Ёрлиқ