июл 03, 2019 14:13 Asia/Tashkent
  • БМТ ҳисоботчиси  Арабистонга қарши санкциялар қўллашни таклиф қилди

Суд муҳокамалари доирасидан ташқари қатл ва ўлим жазолар вазиятини аниқлашга оид БМТнинг махсус ҳисоботчиси саудиялик танқидчи журналистни қатл этгани туфайли Ол Сауд режимига тетехнлогиялар сотишни таъқиқлаш зарурлигини таъкидлади.

Россия Ал-явм ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Суд муҳокамалари доирасидан ташқари ўлим жазолар вазиятини аниқлашга оид БМТнинг махсус ҳисоботчиси  Agnes Callamard АҚШнинг Brookings институтида сўзлаган нутқида, Арабистон фуқаролари шахсиятини аниқлашга кўмаклашадиган технологияларни Ол Сауд режимига экпорт қилишни тўхтатиш керак деб эълон этди.

У ўз сўзларида  саудиялик танқидчиси журналист Жамол Қошиқчини қатл этгани туфайли АҚШ давлат томонидан санкциялар рўйхатига киритилган 17 нафар эмас, балки Ол Сауд режимига қарши санкциялар қўллаш керак деб қўшимча қилди.

Agnes Callamard  шунингдек  Арабистонда суд муҳокамалари талаб даражасидаги стандартларга эга эмас ва ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади деб таъкидлади.

Суд муҳокамалари доирасидан ташқари ўлим жазолар вазиятини аниқлашга оид БМТнинг махсус ҳисоботчиси ўтан ҳафта тарқатган ҳисоботида ҳам Арабистон режимининг валиаҳд шаҳзодаси Бин Салмонни Қошиқчи қатлинингасосий омили эканлигини маълум этганди.

Ёрлиқ