"Аср муомаласи": Фаластин Американинг воситачилигига қарши
(last modified Sat, 06 Jul 2019 12:24:07 GMT )
июл 06, 2019 17:24 Asia/Tashkent

Фаластин мухториятининг бошлиғи "Аср муомаласи" лойиҳасини амалга ошириш ибтидосига бағишланган Баҳрайн пойтахтида бӯлиб ӯтган йиғилишдан икки ҳафта ӯтгач Фаластин бу масалада Американинг воситачилигини истамаслигини баён этди.

Фаластин мухториятининг бошлиғи  Маҳмуд Аббос  илова қилди: Музокаралар бошланишидан олдин Америка пойтахти Қудс бӯлган мустақил Фаластин давлатини расман тан олиши керак.

 "Аср муомаласи" дея номланган америкача лойиҳа ҳақида матбуотда тарқалган маълумотларга кӯра бу ғаразли лойиҳада пойтахти Қудс шаҳри бӯлган мустақил Фаластин давлатини барпо қилиш кӯзда тутилмаган.

Мусулмонларнинг биринчи қибласи бӯлган Байтулмуқаддас шаҳри ислом оламининг оғриқли нуқталаридан бири бӯлиб, Америка Қудсни сионистик режим пойтахти дея эълон қилиш йӯли билан бу муқаддас шаҳарнинг исломий -- Фаластин моҳиятини пучга чиқармоқчи бӯлади.

Ғарбий Осиё масалалари бӯйича таҳлилчи Ҳусейн Ожурлунинг фикрича "Аср муомаласи" лойиҳасида  Қудс Исроилнинг пойтахти бӯлиши керак. Қудснинг атрофидаги кичик шаҳарлардан бири эса Фаластин пойтахти сифатида қабул қилиниши лозим, дея кӯрсатилган.

Америка президенти Доналд Трампнинг яҳудий куёви Жаред Кушнер томонидан ишлаб чиқилган лойиҳасида фаластинликларнинг орзу - армон ва ҳақ-ҳуқуқлари эътиборга олинмагани табиий ҳолдир.

Фаластинлик қочқинларнинг она юртларига қайтишига тӯсқинлик қилиб, уларни бошқа минтақалар, жумладан Миср ва Иорданияга жойлаштириш, Фаластин муқовамат кучларини қуролсизлантириш каби коса тагидаги нимкосалар ҳам америка-сионистик "Аср муомаласи" тарҳининг яширин мақсадларидандир.

Эрон исломий Кенгаши раисининг халқаро масалалар бӯйича махсус ёрдамчиси Ҳусейн Амирабдуллоҳиён бу мавзуга тӯхталиб, деди: "Америка Фаластинлик қочқинлар мавзусини кун тартибидан олиб ташлаб, айрим мамлакатларнинг ялтоқланиши воситасида   ӯша юртлардаги фаластинлик қочқинларга доимий яшаш ҳуқуқи бермоқчи.

2019 йилнинг 25-26 июн кунлари Манама шаҳрида бӯлиб ӯтган йиғилишни байкот қилган Фаластиндаги сиёсий гуруҳлар Байтулмуқаддасни Фаластиннинг абадий пойтахти дея қабул қилмаган, фаластинликларнинг бошқа қонуний ҳақ-ҳуқуқларини эътиборга олмаган, жумладан фаластинлик қочқинларнинг она юртларига қайтиш ҳуқуқини расман тан олмаган ҳар қандай лоиҳанинг мағлубиятга маҳкум эканлигини таъкидлашди.

"Аср муомаласи"дан кӯзда тутилган яширин мақсадлар ошкора бӯлиб, лойиҳада Америка сионистик режимни қӯшқӯллаб ҳимоя қилаётганини билган фаластинликлар  Доналд Трампнинг воситачилигига қарши чиқишмоқда. 

Ҳаммос ташкилоти сиёсий идорасининг бошлиғи Исмоил Ҳаниянинг таъкидлашича фаластинликларнинг асосий стратегияси: Қудс, қочқинларнинг ватанга қайтиш ҳаққи ҳамда бутун фаластин тупроғини ӯз ичига олувчи, пойтахти Қудс бӯлган мустақил Фаластин давлатини ташкил қилишдан иборат.