Эфиопиялик яҳудийлар сионистик режим ирқпарастлигига қарши эътироз қилишмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i46399-Эфиопиялик_яҳудийлар_сионистик_режим_ирқпарастлигига_қарши_эътироз_қилишмоқда
Ишғолий сарзаминларда истиқомат қилувчи (Фалаша) эфиопиялик яҳудийлар душанба куни эътирозли кўча намойишлар ташкил этиб, Исроил полициясининг қуполлиги ва ирқпарастлигини маҳкум этишди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
июл 09, 2019 15:15 Asia/Tashkent
  • Эфиопиялик яҳудийлар сионистик режим ирқпарастлигига қарши эътироз қилишмоқда

Ишғолий сарзаминларда истиқомат қилувчи (Фалаша) эфиопиялик яҳудийлар душанба куни эътирозли кўча намойишлар ташкил этиб, Исроил полициясининг қуполлиги ва ирқпарастлигини маҳкум этишди.

Ўтган шанба куни Ҳайфа шаҳрида эфиопиялик ёш йигит Саламон Тико сионистик режим полицияси томонидан отиб ўлтирилганидан кейин минглаб Фалаша яҳудийлари содир этилган бу жиноятга қарши эътироз билдриши учун ўтган якшанба кунидан бошлаб Тель-Авив, Ҳайфа, Эшдуд ва Эшкалон шаҳарларида эътирозли кўча намойишлар ўтказишмоқда ва ҳозиргача улардан 60 нафари сионистик режим ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинган. 

Эфиопиялик эътирозчилар қўлларида "сионистик полициянинг зўравонлиги ва ирқпарастлигининг кейинги қурбони бўлишни хойламаймиз" мазмунли плакатларни кутариб, адолат, таълим олишҳамда ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш ҳаққига эга бўлиш каби эфиопиялик муҳожирларнинг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишди. 

Эфиопиялик яҳудийлар (Фалаша) сионистик режим ваъдаларига ишониб, ишғолий сарзаминларга келган қашшоқ ва учинчи даражали фуқаро ҳисобланадиган гуруҳ саналади.

Норасмий маълумотларга кўра, Фаластин ишғолий сарзаминларда эфиопиялик яҳудийларнинг сони 125-135 минг кишини ташкил этади.