июл 24, 2019 12:32 Asia/Tashkent
  • БМТ: Исроил режими томонидан шаҳарчалар қуриш халқаро қонунларга зиддир

БМТ бош котиби сиёсий масалалар бўйича ўринбосари сешанба куни ишғолий сарзаминларда исроилнинг шаҳарчалар қуриши халқаро қонунларга зиддир,-деб таъкидлади.

Ирна ахбарот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Rosemary DiCarlо Росимери Дикарло Фаластин масаласи ҳақида ўтказилган хавфсизлик кенгаши йиғилишида фаластинликлар сарзаминларида сионистик режимнинг шаҳарчалар қуришни давом эттиришини танқид қилиб, ушбу режимдан шаҳарчалар қуришни тўхтатишни сўради. 

Дикарло ишғолий Қудсда фаластинликларнинг турар-жойларини бузиш учун сионистик режимнинг жиноятли сайъ-ҳаракатларига ишора этиб, бу хатти-ҳаракат ноқонунийдир,-деб айтди.

Сионистик режим душанба кунидан бери Қудсда фаластинликларнинг уй-жойларини бузиш амалиётларини ушбу шаҳарни яҳудийлаштириш мақсадида бошлаб юборди. 

Сионистик режим армияси ўз манзилларидан фаластинликларни ҳайдаб чиқаришдан кейин ишғолий Қудс жануб-шарқида жойлашган "Водиюл-Ҳуммус" минтақасидаги ўнлаб уйларни бузишни бошлади. 

БМТ сионистик режимнинг бу сайъ-ҳаракатини уруш жинояти деб билди. 

Ёрлиқ