Ол-Халифа режими хавфсизлик кучлари баҳрайнлик эътирозчиларга ҳужум қилди
Ол-Халифа режими хавфсизлик кучлари Манамада баҳрайнлик эътирозчиларга ҳужум қилиб, уларни тарқатиб юбориш учун кўз ёш оққузувчи газлардан фойдаланди.
Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Баҳрайн халқи якшанба куни сохта ва қалбаки айбловлар билан суд жараёнларига риоят этмасдан баҳрайнлик икки нафар ўсмирни ўлим жазосига маҳкум этилишига эътироз қилиб, "Ал-милод Ал-Қадим " маҳалласида эътирозли кўча намойишларга чиқишди.
Айрим оммавий ахборот воситалари эътирозчилар ва Ол-Халифа режими хавфсизлик кучлари ўртасида якшанба куни бўлиб ўтган тўқнашув натижасида бир нафар баҳрайнлик ёш йигит шаҳид бўлганидан хабар берди.
Баҳрайнлик икки нафар ўсмир Аҳмад Ал-Малолий ва Али Ал-Араб шанба куни бомдод вақтида сохта айбловлар ва қийноққа солиш орқали олинган эътирофлар билан ўлим ҳукмлари ижро этилди.
Дунё ҳамжамиятлиги икки нафар ўсмирнинг ўлим ҳукмини ижро этишни кенг танқид қилди.