Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Зариф дунё диктаторлари қаршисида ҳақ сўзни айтувчи шахсиятдир
Кеча Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбарига йўллаган мурожаатида, АҚШ томонидан Муҳаммаджавод Зарифга нисбатан қўлланган санкцияларни қоралаб, муқовимат кучлари Эрон ТИВ раҳбари билан ҳардоим ҳамжиҳат эканлигини маълум қилди.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ йўллаган мурожаатида Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зарифга хитобан, сиз бутун дунёдаги зўравон қудратлар қаршисида ҳамда халқаро доирасида ҳақ сўзни гапирасиз деб эълон этди.
Ҳизбуллоҳ бош котиби Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири билан ҳамжиҳатлигини эълон этар экан, ливанликлар АҚШ санкцияларини қоралаб Муҳаммаджавод Зарифни ҳимоя қилишади деб таъкидлади.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ Эрон ислом жумҳуриятига қарши АҚШнинг душманона санкциялари ва сиёсатларига тўхталиб, 2006-чи йилда Ливан муқовимат кучларига қаршисида мағлуб бўлган, АҚШ давлати қанадй қилиб, Эрон дек куч- қудратли мамлакат ва буюк бир раҳбарга эга давлатини мағлуб қила олади деб қўшимча қилди.
Кўп давлатлар жумладан Россия, Хитой ва Венесуэлла давлатлари ҳам Эрон ТИВ раҳбарига қарши АҚШ санкцияларини кескин қоралашди.
Европа Иттифоқи ҳам чиқарган баёниясида Вашингтоннинг ушбу ҳатти- ҳаракатидан афсусланиш билдирди.
- Жабалий: Сайид Ҳасан Насруллоҳ шижоъ, ҳушёр ҳамда дунё учун ибрат намуна бўлган шахсиятдир
-
Сайид Ҳасан Насруллоҳ: муқовимат кучлари ҳар қачонгидан ҳам кучли бўлган