Сионист ҳарбийлар ӯн ёшли фаластинлик болани сӯроқ қилишди
Сионист ҳарбийлар Қудснинг қадимий қисмида яшовчи ӯн ёшли фаластинлик гӯдакни сӯроқ қилишди
Фаластиндаги "Вафо" ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра фаластинлик ӯн ёшли Муҳаммад Нажибнинг отаси деди: Исроил ҳарбийлари ӯғлимни сӯроқ қилиш учун олиб кетишди.
Босқинчи сионистик режим ҳарбийлари бундан олдин ҳам Қудсда яшовчи 4 ва 6 яшар икки гӯдакни ҳарбийларга тош отганлик гумони билан сӯроқ қилиш учун олиб кетишган эди.
Фаластинлик асирлар Марказининг ҳисоботида келтирилишича: сионистик режим 2015 йилдан жорий йилнинг феврал ойигача 6 минг фаластинлик гӯдакни қӯлга олган ва уларнинг 98 фоизи жисмоний ҳамда руҳий қийноққа тутилган.
Сионистик режим парламенти давлатга 14 ёшга етмаган фаластинлик болаларни жазолаш, ҳатто уларни 20 йилгача қамаш ҳуқуқини берган.
Афсуски, Халқаро инсон ҳуқуқлари ва болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш ташкилотлари сионистик режимнинг бу ғайриинсоний амаллари қаршисида сукут сақлаб келишади.