Яман армияси учувчисиз учоқлари Арабистоннинг Нажрон минтақасига ҳужум қилди
(last modified Fri, 30 Aug 2019 12:31:53 GMT )
август 30, 2019 17:31 Asia/Tashkent
  • Яман армияси учувчисиз учоқлари Арабистоннинг Нажрон минтақасига ҳужум қилди

Бугун Яман қуролли кучлари наттоғи, бу мамлакат армияси ва кўнгилли кучлари учувчисиз учоқларини Арабистон жанубидаги Нажрон аэоропортини нишонга олгани ҳақида хабар берди.

Алолам телеканалининг хабар қилишича, Яман армияси наттоғи Яҳё Ассареъ Яманнинг " Қосиф -к2" учувчисиз учоқлари Нажрон аэропортидаги Ол Сауд режимининг ўта муҳим объектлари ва қирувчи самолётлари платформалага зарба берганини эълон этди.

У ўз сўзларида  бу ҳужумларни Нажронда парвозларни тўхтатилишига сабаб бўлганини таъкидлаб, Яманга қарши тажовузкор коалиция ҳужумлари давом этганига қадар, душман ҳужумларга қарши қаттиқ аксиламал кўрсатиш яманликларнинг ҳаққидир деб изоҳлади.

Яман армияси ва кўнгилли кучлари кеча ҳам " Қудс 1" русумли ракеталари билан Арабистон жанубидаги Усайр вилояти Абҳа халқаро аэоропортини нишонга олишганди.

Ёрлиқ