БМТ Ол Сауд режими томонидан Ямандаги қамоқхонани бомбардимон этилганини қоралади
Яман ишларидаги БМТ Бош котбининг махсус вакили кеча Ол Сауд режими қирувчи самолётлари томонидан Яманнинг Замор вилоятидаги қамоқхонани бомбардимон этилганини кескин қоралаб, бу жиноятларни ўрганиб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, БМТ намояндаси Martin Griffiths Ол Сауд режими қирувчи самолётларини Ямандаги қамоқхонага уюштирган ҳужумларини йирик бир фожеа эканлигини таъкидлаб, Яман халқини оммавий қирғин бўлиши ва ранжини бартараф этишнини ягона йўли тўқнашувлар ва урушни тўхтатишдир деб эълон этди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ол Сауд режими қирувчи самолётлари Ямандаги Замор вилоятининг қамоқхонасини бомбардимон этдилар.
Бу ҳужумларда 100 нафар ҳалок бўлиб, 80 нафар жароҳат олди.