БМТ: АҚШни Сурияга қарши ҳужуми уруш жиноятларига тенгдир
БМТ АҚШ бошчилигидаги коалицияни Сурияга қарши ҳужумларини уруш жиноятларга тенглаштирди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча БМТ инспекторлари Суриядаги АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари жорий йилда Суриянинг турли минтақаларига авиазарабалар беришди ва бу ҳужумларда кўп тинч аҳоли қурбон бўлди деб хабар тарқатишди.
Халқаро ушбу ташкилот шунингдек, Суриядаги АҚШ бошчилигидаги коалиция авиазабарлар беришда масъулиятсизликка йўл берган, шу сабабдан уруш жиноятларни ҳам содир этгани эҳтимолдан йироқ эмас деб қўшимча қилди.
Бундан олдин ҳам Суриядаги "инсон ҳуқуқлари канали" тарқатган ҳисоботида АҚШ бошчилигидаги коалицияни Раққа шаҳрида ўтказган амалиётларида 2323 нафар улар жумласидан 543 нафар аёллар ва 346 нафар болалар қурбон бўлган деб эълон этганди.
Бу амалиётлар 2016-2017 йилларда ўтказилгани айтилади.