Ғарб давлатлари Арбистонда инсон ҳуқуқларини паймол этилаётганини кескин қоралашди
Европа давлатлари чиқгаган баёниясида, Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқларини бузилаётганини кескин қоралашди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, аксарияти Европада жойлашган 24 мамлакат тарқатган кечанги баёниясида, Ол Сауд режими томонидан танқидчилар улар жумласидан аёл танқидчилари ва фаолларни қийноққа солиниши, ноқонуний қўлга олиниши ва адолатсизлик билан муҳокама қилинишидан қаттиқ хавотирланиш билдиришди.
Европа давлатларини ўтган 6 ой ичида иккичи баёниясини чиқариб Женевадаги БМТ қароргоҳида Арабистондаги инсон ҳуқуқларини паймол этилишини маҳкум этмоқда.
Мазкур баёнияда Ол Сауд режимидан Истанбулдаги Арабистон консулхонасида танқидчи журналист Жамол Қошиқчини қатл этилгани мавзусини аниқлаб бу жиноят омилларини жазоланишини сўралган.
Баёнида Арабистонда инсон ҳуқуқи фаолларини қўлга олиниши, қийноққа солиниши адолатсизлик билан муҳокама қилинишидан қаттиқ ташвиш изҳор этган.
Ўтган июнь ойида, БМТ ҳисоботчиси Энис Каламар ўз ҳисоботида Жамол Қошиқчи қатли туфайли Арабистон режими подшоси валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва бу режимнинг кўп етакчилари устидан терговни бошлашни зарурлигини эълон этанди.