Туркия армиясининг ҳужумларида Сурия шимолида 15 нафар ҳалок бўлди
Суриянинг инсон ҳуқуқлари ташкилоти номли гуруҳнинг хабар қилишича, чоршанба куни бошланган Туркия армиясининг Сурия шимолига қарши ҳужумларида ҳозиргача 15 нафар ҳалок бўлиб, 41 нафар жароҳат олган.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Суриянинг инсон ҳуқуқлари ташкилоти номли гуруҳ бу хабарни эълон этар экан, Туркия армиясининг авиазарбаларида 8 нафар тинч аҳоли улар жумласидан 4 аёл ва болалар ҳамда Сурия курдларининг демократик кучларининг 7 аъзоси ҳалок бўлди деб қўшимча қилди.
Мазкур гуруҳнинг хабар қилишича, Туркия армияси авиазарбалари ва артиллерия ҳужумларида 13 нафар тинч аҳоли шунингдек Сурия курдлари кучларини 28 аъзоси жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Сурия шимолидаги курд кучларига қарши " Тинчлик бўлоғи" номли амалиётларни бошлаши ҳақида хабар қилганди.
Туркия Мудофаа вазирлиги ҳам тарқатган баёниясида, Сурия шимолидаги 181 объектларга ҳужум қилинганини маълум этди.