Туркия армиясининг Сурия шимоли шарқига қарши ҳужумларидан кейин Эрдуғаннинг янги иддаолари
Туркия президенти Анқара давлати қўшни мамлакатларда таъсири ва нуфузини кенгайтириш пайида эмас, балки ўз хавфсизлигини таъминлашни истайди деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған, Туркия армиясини Суриянинг шимоли шарқига қарши ҳужумидан кейин сўзлаган биринчи нутқида, бу ҳарбий амалиётлар курдларга қарши эмас, зеро курдлар бизнинг биродарларимиздир, ҳарбий амалиётлар террорчи гуруҳларни йўқ қилиш мақсадида амалга оширилмоқда деб иддао қилди.
Туркия давлати нуқтаи назаридан Курдистон Ишчилар партияси ва Сурия халқини мудофаа қилиш бўлинмалари террорчи гуруҳлар ҳисобланади.
Туркия президенти Ғарб давлатларини Туркияга ҳужум қилаётган гуруҳлар қаршисида иккиёқлама позиция тутишда айблади.
Эрдуған Туркия армиясини Сурия шимоли шарқига қарши ҳужумларини қўллаб қувватлаб, Анқара давлати ушбу ҳарбий амалиёт борасидаги ҳар қандай қарашларга эътибор бермай уни тўхтатмайди деб қўшимча қилди.