Қизил Хоч: Яман аҳолисининг 80 фойизи инсонпарварлик ёрдамга эҳтиёж сезмоқда
(last modified Thu, 17 Oct 2019 09:03:11 GMT )
октябр 17, 2019 14:03 Asia/Tashkent
  • Қизил Хоч: Яман аҳолисининг 80 фойизи инсонпарварлик ёрдамга эҳтиёж сезмоқда

Кеча Халқаро Қизил Хоч қўмитаси раиси Яман аҳолисининг 80 фойизини инсонпарварлик ёрдамга эҳтиёж сезаётганини маълум этди.

ИРНА хабарига кўра,  Peter Maurer шунингдек  Ямандаги ичимли сув камчиликига ишора этиб, бугун Яманнинг 18 миллион халқини ичимли тоза сувга муҳтож бўлиб қолган деб изоҳлади.

Халқаро  Қизил Хоч  қўмитаси раиси  Яманда тиббий тажҳизотлар ва дори камчиликига тўхталиб,  бу мамлакатнинг 20 миллион аҳолисини  тиббий ёрдам камчилигидан ранж чекишмоқда деб қўшимча қилди.

Инсонпарварлик ишларидаги БМТ Бош котиби ўринбосари  Mark Lowcock ҳам яқинда сўзлаган нутқида  Яман тарихдаги энг буюк фожиага дучор бўлган деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз Саудия Арабистони режими АҚШ, БАА ва бошқа бир нечта режимлар ёрдами ва ҳимояти билан 2015 чи йилдан бери Яманга қарши кенг -қамровли ҳужумларни бошлаб бу мамлакатни қўршовга олган.