Лавров: Бағдодийни АҚШнинг ўзи яратган эди
Россия ТИВ раҳбари ИШИД террорчи гуруҳининг раҳнамоси Абубакр Бағдодийни ўлдирилгани хабарига билдирган муносабатида Бағдодийни Американинг ўзи яратган эди деб айтди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров рус ҳарбийларини Бағдодийнинг ўлими можаросини тўғрилигини ўраниб чиқаётганига ишора қилиб, АҚШ иддаоларининг барчасини тасдиқлаш мумкин эмас деб изоҳлади.
Лавров ўз сўзларида Бағдодийни ўлдирилгани тўғри бўлса ушанда АҚШ ўзи яратган террорчини йўқ қилган деб қўшимча қилди.
Ўтган якшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп матбуот конференция жараёнида Вашингтон армияси Сурия шимоли ғарбида ИШИД террорчи гуруҳи раҳнамосини йўқ қилди деб иддао қилганди.
Душанба куни Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий ҳам ИШИД террорчи гуруҳи минтақадаги муқовимат кучлари томонидан мағлуб этилган бўлсада, аммо минтақада жиноятларини давом эттириши учун уларнинг қолган қисмини АҚШ қўллаб- қувватламоқда. ИШИД террористлари, Абубакр Бағдодий ҳамда минтақадаги террорчи гуруҳларнинг бошқа аъзоларининг "муҳлати" ўтиб кетади ва уларнинг таъсири ҳам нобуд бўлади дебэълон этганди.
Айтиш жоиздирки АҚШ, Саудия Арабистони ва уларнинг иттифоқчилари минтақа мувозанатини сионистик режим манфаатига ўзгартириш мақсадида террорчи гуруҳларни вужудларни вужудга келтириб уларни ҳимоя этиши билан, 2011 чи йилда Сурияда а 2014- чи йилда Ироқда бўҳронларни келтириб чиқаришди.
Яқинда Сурия ва Ироқ армиялари Эрон ва Россия маслаҳатчиларини ёрдами билан ИШИД террорчи гуруҳини бу мамлакатларда мағлуб этишга муваффақ бўлишди.