Ол Сауд режими 48 соат ичида 150 марта Яманга авиазарбалар берди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i48444-Ол_Сауд_режими_48_соат_ичида_150_марта_Яманга_авиазарбалар_берди
Кеча Яман қуролли кучлари наттоғи Ол сауд режими коалициясини Яманнинг шимол минтақаларига қарши кенг -қамровли авиазарбалар берганини маълум этди.
(last modified 2019-11-04T08:46:29+00:00 )
ноябр 04, 2019 13:46 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими 48 соат ичида 150 марта Яманга авиазарбалар берди

Кеча Яман қуролли кучлари наттоғи Ол сауд режими коалициясини Яманнинг шимол минтақаларига қарши кенг -қамровли авиазарбалар берганини маълум этди.

Ал-Олам телеканалинининг хабар қилишича,  Яҳё Ал-Сареъ шунингдек Ол сауд режими коалицияси қирувчи самолётлари 48 соат мобайнида  Яманнинг Саъда ва Ҳажжа вилоятларини 150 марта бомбардимон этишди деб эълон этди.

Яҳё Сареъга кўра, бу ҳужумларда ўнлаб яманликлар қурбон бўлиб яна ўнлаб нафари жароҳат олган.

Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчиларини Яманга қарши ҳужумлари жараёнида ҳозиргача 16 минг яманликлар қурбон бўлиб, ўн минглаб яманликлар жароҳат олган ва бундан ташқари миллионлаб яманликлар қочқинликка юз тутишган.